“Бавария” ўз футболчисидан воз кечди

Бундеслига чемпиони “Бавария” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Рафаэл Геррейрунинг шартномасини узайтирмаслигини ва 2026 йилнинг ёзида ўйинчи клубни тарк этишини маълум қилди.

Мюнхен клуби спорт директори Макс Эберль бу қарор ҳақида фикр билдирди.

- Биз Рафага жамоада ўтказган вақти учун самимий миннатдорлик билдирамиз: майдонда ҳар доим унга ишониш мумкин эди ва у ҳар қандай жамоа муҳитини бойитадиган инсонлардан бири.

У билан музокараларимиз конструктив, ишонч ва ўзаро тушуниш асосида ўтди.

Ҳозир эса биз у билан бирга мавсумнинг қолган қисмидаги мақсадларимизга эътибор қаратмоқдамиз, ҳали бирга қиладиган ишларимиз кўп, - дейилади “Бавария” расмий сайтида келтирилган Эберль баёнотида.

Геррейру “Бавария” сафида жами 89 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 8 та голли узатма берган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!