"Бавария" Почеттинони кўз остига олиб қўйган

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин.

Sport1 нашри мухбири Флориан Плеттенбергнинг тарқатган хабарига кўра агар Нико Ковач мюнхенликлар бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилса, раҳбарият айнан Почеттино номзодини кўриб чиқади.

Айтиш керакки, “Бавария”нинг “РБ Лейпциг” клуби собиқ бош мураббийи Ральф Рангник билан алоқага чиққани ҳақидаги тарқалган хабарлар ҳақиқатга яқин эмас.

Маълумот учун, “Бавария” айни дамда 9 та турдан сўнг Бундеслига мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!