Бирорта виза берилмади! Эрон виза муаммоси сабаб жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эрон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштироки турнир бошланишига 28 кун қолганда хавф остида қолди.

RMC Sport нашри хабарига кўра, Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож миллий жамоанинг бирорта аъзоси ҳалигача АҚШ визасини олмаганидан жиддий хавотир билдирган.

Вазият Яқин Шарқдаги геосиёсий кескинликнинг кучайиши ва Теҳрон ҳамда Вашингтон ўртасида 1980 йилдан бери дипломатик муносабатлар йўқлиги билан янада мураккаблашмоқда.

Эрон футбол федерацияси раҳбари яқин кунларда ФИФА билан ҳал қилувчи учрашув ўтказилишини маълум қилди. Унда визалар масаласини ечиш бўйича кафолатлар талаб қилинади.

Жанни Инфантино Эрон ўз ўйинларини АҚШда тақвимга мувофиқ ўтказишини айтган бўлса-да, ҳозирча зарур ҳужжатларни олиш бўйича амалий силжиш кузатилмаяпти.

Кутилишича, келаси душанба –  18 май куни жамоа бармоқ изларини топшириш ва мусобақа олдидан йиғинини бошлаш учун Анқарага жўнаб кетади. Агар кечикишлар давом этса, Эроннинг турнирдаги иштироки хавф остида қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!