"Бавария" португалиялик ярим ҳимоячи билан келишиб олди

"Бавария" илк трансферини амалга оширишга яқин турибди. Клуб икки йилдан бери сотиб олишга ҳаракат қилиб келаётган Жоау Пальинья билан келишиб олди, дея маълум қилмоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Ўтган йили ёзда ҳам португалиялик ярим ҳимоячи Мюнхен клубига ўтишга рози бўлганди, лекин "Фулхэм" жуда катта сумма сўраганлиги сабабли, немислар бу трансфердан воз кечга. Орадан бир йил ўтиб, жамоа уни харид қилишга яқин турибди. Тез орада томонлар ўртасида музокаралар бошланади. "Бавария" энди 45 миллион евро тўлашни истамоқда. 

Ушбу мавсум лондонликлар сафида 39 та ўйинда майдонга тушган Пальинья 5 та голда иштирок этди. Таянч ярим ҳимоячиси учун бу ёмон натижа эмас. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!