“Бавария” Тухель ўрнига бошқа мураббий топди
Sport.es сайтининг хабар беришича, “Бавария” раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Томас Тухель билан ҳамкорлик якунланганидан кейин жамоани Хаби Алонсога топширадиган бўлди.
Испаниялик мутахассис “Байер”ни муваффақиятли бошқармоқда. Леверкузенликлар жорий мавсумда “Бавария”дан чемпионликни тортиб олиш учун курашяпти.
Аслида Хаби Алонсо “Реал” бош мураббийлигига ҳам асосий номзод саналарди. Бироқ мадридликлар янги йил арафасида Карло Анчелотти билан амалдаги шартномани 2026 йилнинг ёзигача узайтирди.
Хаби Алонсонинг ҳам ҳозирги клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Шу боис, мюнхенликлар уни олиб келадиган бўлса, леверкузенликлардан бош мураббий шартномасини сотиб олиши талаб этилади.
Фикрлар