“Бавария” Тухелга супертўпурар олиб беради
“Бавария” раҳбарияти жамоани қабул қилиб олган Томас Тухелни қўллаб-қувватлаш мақсадида катта трансферни амалга оширадиган бўлди.
Таниқлик журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, мюнхенликлар мавсум якунланиши билан “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни олиб келмоқчи. Аслида “Бавария” аввалдан бу форвардга қизиқиш билдираётган эди.
29 ёшли футболчи Англия Премьер-лигаси тарихида энг кўп тўп киритган футболчи ҳисобланади. Жорий мавсумда у миллий чемпионатда 24 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21 та гол ёздириб қўйди.
Ҳарри Кейннинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланишига қарамай, “Тоттенхэм” уни 100 миллион евро атрофидаги маблағга баҳоламоқда.
Фикрлар