Ads

“Бавария”да жамоа бош мураббийи Нико Ковачга бўлган норозилик ортмоқда, дея хабар беради Sportbild нашри.

Хамес Родригес “Аякс”га қарши кечган ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур баҳсидан сўнг (1:1) ғазабини ушлаб тура олмаган. Ўйиндан кейин колумбиялик футболчи бош мураббий қарата “Биз бу ердамиз, Франкфурт эмас!” деб айтган. Футболчига захира қолганлиги ёқмаган.

Шунингдек, футболчилар ўйин амалиёти нотўғри тақсимлаганидан ҳам ўта норози. Кўпчилик топ-ўйинчилар олдинги ўйинда яхши ўйнаб, захирада қолиб кетмоқда: Хамес “Шальке-04”га қарши ўйиндан сўнг, Никлас Зюле эса “Байер”га қарши ўйиндан сўнг.