"Бавария"га "Ювентус" футболчиси керак

Туриннинг “Ювентус” клубига тегишли бўлган швециялик вингер Деян Кулушевски қишки трансфер ойнаси даврида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг қайд этишича, скандинавиялик ярим ҳимоячи хизматларига Мюнхеннинг “Бавария” клуби қизиқмоқда. Немис гранди Кулушевски бўйича баҳсда "Тоттенхэм" ва "Арсенал" билан рақобатлашишга тайёр.

Жорий мавсумда Деян Италия чемпионатида 16 учрашувда 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!