"Бавария"га зўр ўйинчи келяпти

Европанинг қатор етакчи клублари нишонида турган “Аякс” ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх Бундеслига гранди “Бавария”ни танлади. Бу ҳақда немис матбуоти хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуб мутасаддилари 19 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб бўлган. Айни пайтда “Бавария” амстердамликлар билан трансфер суммаси бўйича музокара ўтказяпти.

“Бавария” бир йилдан кейин эркин агентга айланадиган футболчи учун 25 миллион евро таклиф қиляпти. Амстердам клуби эса қўшимча тарзда яна 10 миллион евро ундирмоқчи.

Истеъдодли ярим ҳимоячи жорий мавсумда жами турнирларда 38 маротаба майдонга тушиб, иккита гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!