“Бавария”ни 13 йилдан бери енгиб бўлмаяпти
“Бавария” Чемпионлар лигасининг гуруҳ/умумий босқичидаги сўнгги 39 та уй учрашувининг бирортасида ҳам мағлуб бўлмаган. Бу ўйинларда Германия гранди 37 та ғалаба қозонган ва икки марта дуранг ўйнаган.
Рекорд 13 йилдан бери сақланиб келмоқда. Бу ҳақда Squawka ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида хабар берди.
Жорий мавсум Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида Венсан Компани шогирдлари “Будё-Глимт”ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди. Учрашув “Арена Мюнхен” стадионида бўлиб ўтди. Мюнхенликлар сафида Жамал Мусиала, Ҳарри Кейн, Альфонсо Дэвис ва Майкл Олисе (дубль) гол урди.
Кейинги турда “Бавария” сафарда “Викинг” билан ўйнайди. Учрашув 13 октябрь куни Норвегиянинг Ставангер шаҳридаги “Люсе Арена” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар