"Бавария"нинг ёзда сотиб оладиган 4 нафар футболчиси аниқ

Мюнхеннинг "Бавария" клуби мавсум якунига етгач ёзда сотиб олишни кўзлаётган футболчилар рўйхатини тузишни бошлаб юборди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди мавсумлар оралиғида "Байер" хавбеки Кай Хавертцни, "Челси" вингери Каллум Хадсон-Одоини ва "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернерни сотиб олмоқчи. Таъкидлаш лозимки, Вернер фақатгина Левандовски жамоани тарк этган тақдирдагина “Бавария”га ўтишини маълум қилган.

Бундан аввалроқ эса “Штутгарт” ҳимоячиси Бенжамен Павар ҳам мавсум якунига етгач мюнхенликлар сафига кўчиб ўтишга розилик билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!