"Байер" 34 ёшли дарвозабон трансферини эълон қилди

  • 11 августа, 18:42
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Байер" клуби "РБ Лейпциг" дарвозабони Янис Бласвихни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Жамоа 34 ёшли дарвозабон билан икки йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси 2 миллион еврони ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, Бласвих уч мавсум давомида "буқалар" таркибида бўлган.

Посбон ўтган мавсумда Австриянинг "РБ Зальцбург" жамоасида ижара асосида тўп тепган эди. Бундан олдин "Байер" финляндиялик дарвозабон Лукаш Градетски билан хайрлашган эди. У ўз фаолиятини "Монако"да давом эттиради.

Леверкузен клуби ўтган мавсум якунида бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмади. Ёзда жамоа бошқарувини нидерландиялик мураббий Эрик тен Хаг қабул қилиб олди.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию