“Байер” ҳужумчисидан икки ойга айрилди

Леверкузеннинг “Байер” клуби форварди Кевин Фолланд бу йил бошқа майдонга қайтмайдиган бўлди.

“Доришунослар” расмйи сайтининг хабар беришича, 24 ёшли ҳужумчи машғулот пайтида мускулларидан жароҳат олган. Шифокорларнинг айтишича, футболчи тўлиқ соғайиб кетиши учун камида икки ой маддат талаб этилади.

 Маълумот учун, Фолланд Бундеслигада жами 9та учрашувда майдонга тушган, бироқ, ҳали рақиблари дарвозасини ишғол этишга улгурмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!