"Байер" "Манчестер Сити" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

Леверкузеннинг "Байер" клуби "Манчестер Сити"нинг 31 ёшли дарвозабони Стефан Ортегага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манба маълумотига кўра, айни пайтда немис клуби Ортега бўйича ҳали таклиф юбормаган. Бироқ, "Байер" уни кузатмоқда. Германиялик дарвозабоннинг ўзи "Манчестер Сити"нинг асосий дарвозабони бўлишни истайди.

Маълумот учун, Ортеганинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!