BeIN SPORTS таҳлилчиси Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинини юқори баҳолади!

  • 4 декабрь, 16:24
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркиянинг BeIN SPORTS каналида эфирга узатилган "10 Нумара" кўрсатувида футбол таҳлилчиси Угур Мелеке Аббосбек Файзуллаeвнинг "Касимпаша"га қарши ўйинини юқори баҳолади.

Tecno

"Элдор Шомуродов билан бирга "Башакшеҳир"да яна бир ўзбекистонлик футболчи бор — Файзуллаев. Мелекенинг фикрича, Файзуллаев ёш, истиқболи катта ва ривожланишга интиладиган жуда иқтидорли футболчи. У 26-дақиқада жарима зарбасидан ажойиб гол урди — ҳақиқий услуб билан бажарилган зарба. 33-дақиқада эса узоқ  масофага аниқ узатма берди.  бу шунчаки кросс эмас, ҳақиқий мақсадли пас эди. 38-дақиқада яна бир гол имконияти яратиб, тўпни дарвозага яқинлаштирди, аммо бираз омад етишмади. Кейин дарвозабон узатган тўпдан сўнг, рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди.

"Умуман олганда, Аббос ҳафтанинг энг ёрқин футболчиларидан бири бўлди", — деди Угур Мелеке.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!