Бектемир Мелиқўзиев Ковалёвни мағлуб эта оладими? Бокс мураббийлари жавоб берди (2-қисм)

Маълумки, 30 январь куни Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини россиялик бокс юлдузи, собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвга қарши ўтказади. Мазкур жанг юзасидан ўзбекистонлик бокс мутахассисларининг фикр ва мулоҳазаларини тақдим этган эдик. Ушбу воқеликка яна кўплаб мураббийлар  ўз муносабатини билдирди. Биз уларнинг баъзи бирларини яна эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зиёйиддин Тайғонбоев – мураббий

- Яхши ва қизиқарли жанг бўлади, деб ўйлайман. Ковалёв жуда кучли ва тажрибали боксчи. Уни ҳурмат қиламан. Лекин ҳозирги кунда у Бектемир Мелиқўзиевга бас кела оладиган салоҳиятга эга, деб ўйламайман.

аказиё

Рустам Саидов – мураббий

- Бектемир ҳозир энг чўққига чиққан вақти, қолаверса, ёш... Ўйлайманки, узоғи иккинчи ёки учинчи раундда нокаут билан ғалаба қозонади. Энди, бу бокс! Ковалёв ҳам жуда тажрибали ҳисобланади. Лекин у мағлубиятга учраган. Бектемир эса профессионал боксда ўз йўлини топиб бормоқда. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, у ғалаба қозонади!

рус ака 

Мансур Муқимов – мураббий

- Бектемирни ёшлигидан буён биламан. У ўзгача боксчи, туғма истеъдод. Унинг мураббийи Маъруф Аҳмедов билан бирга ишлаганимиз туфайли, унинг шогирдлари ва бизнинг болалар ўртасида кўплаб спарринг жанглар ўтказар эдик. Ўшандаёқ, унда улкан талант борлигини намоён қиларди. Шунингдек, мураббийи кўплаб мусобақаларда унинг маҳоратини янада сайқаллаб борди. Унинг энг катта ютуғи билган нарсаларини рингда эркин қўллай олишида. Яъни, рингни яхши ҳис қилади. Қолаверса, зарбаси ҳам жуда кучли. Ковалёв билан жангда  у бир бош устун. Россиялик боксчи унга жиддий қаршилик кўрсата олмайди, деб ўйлайман. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Бектемир тез орада жаҳоннинг энг кучли боксчиларидан бирига айланади.

мансур ака

Ойбек Камолов – мураббий

- Ковалёвни ёшини кўп гапиришмоқда. Лекин у 30 ёшда. Аслида, бу ёшда боксчи жуда кучга тўлган вақти бўлиш керак. Шундай бўлса-да, Бектемир ғалабага чанқоқ ва унинг зарбалари жуда оғир. Ажойиб жисмоний ҳолатга эга. Шу омилларни ҳисобига Бектемир узоғи 6-раундлардаёқ, жанг тақдирини ҳал қилса керак. Албатта, бу шахсий фикрим.

Ойбек ака

Алишер Раҳимов –мураббий

- Ковалёв билан битта шоуда жанг қилганмиз. У жуда ҳам яхши савиядаги боксчи. Унинг эришган натижалари ҳам бунга мисол бўла олади. Лекин айни кунда у Бектемирни мағлуб этишга қодир эмас. Бу қарама-қаршиликда Бектемир шубҳасиз, ғалаба қозонади.

Алиш

Бахтиёр Маҳкамов – профессионал бокс мутахассиси

- Бу жанг тўлиқ бўлади, деб ўйламайман. Раундлар ўртасига бориб, якунланади. Албатта, Бектемир бу тўқнашувда ғалаба қозонади. Ковалёвни тажрибасига шубҳа йўқ. У ўз вақтида жиддий рақибларни ҳам мағлуб эта олган. Лекин ҳозир у Мелиқўзиевни енга оладиган ҳолатда эмас.

бахтиёр ака

Нургали Абдураимов – мураббий

- Ушбу жангда ғалаба қозониш учун Бектемирда имконият жуда катта. У жуда маҳоратли ва профессионал боксда ҳам узоққа боради. Буни барча англаб турибди. Насиб қилса, албатта ғалаба қозонади.

imgonline-com-ua-Resize-wbRWR7hFqI6d

Абдуманноп Аҳмадалиев - мураббий

- Бектемир айни кунда жуда яхши жисмоний ҳолатга эга. 6-раундга бориб, доимгидек жигарга йўллаган зарбаси орқали Ковалёвни муддатидан аввал мағлуб этади. 

Ака мураббий

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)