Усмонали Исмоналиев: "Қатарга ғалаба учун борамиз"

  • 15 декабрь, 23:13
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, “Андижон” клуби учун жорий йилги мавсум ҳали якунига етмаган.

Tecno

Боиси, 24 декабрь куни жамоани Қатарда Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси доирасида “Ал-Аҳли”га қарши жуда муҳим учрашув кутиб турибди.

“Бургутлар” бўлажак ўйинга Тошкентда астойдил тайёргарлик кўришмоқда ва бутун эътибор 24 декабрь оқшомида ўтадиган беллашувга қаратилган.  

“Андижон”нинг етакчи ўйинчиларидан бири Усмонали Исмоналиев “Ал-Аҳли”га қарши бўладиган жуда муҳим ўйинга кўрилаётган тайёргарлик бўйича клуб матбуот хизматига интервью берди.  

- “Андижон”ни олдида иккита муҳим ўйин турганди. Ҳайриятки, сафарда “Бунёдкор”га қарши ўйинни ғалаба билан якунладик. Энди эса Қатарда “Ал-Аҳли”га қарши яна бир жиддий учрашув қаршисидасизлар. Бўлажак ўйинга тайёргарлик қандай кечаётгани, жамоани кайфияти, умуман муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб нималарни айта оласиз?

- Худога шукр, “Бунёдкор”га қарши ўйиндан кейин юзимиз ёруғ бўлди. Жамоамизни сақлаб қолдик ва энди ОЧЛ баҳсига тайёрланяпмиз. Орада бир ҳафталик дамга чиққандик. Шундан кейин яна астойдил ҳозирлик кўришга киришганмиз. Бўлажак ўйин улар учун ҳам, лекин кўпроқ биз учун жуда зарур. Кўпроқ эҳтиёткорлик билан ўйнаймиз. Худога шукр, тайёргарлигимиз зўр бўляпти. Жароҳатдагилар ҳам таркибга қайтишяпти. Ҳамма тайёргарлик жараёнида ўз ҳолатига келиб олиш учун вақт бўляпти. Биз рақибдан қўрқмаяпмиз. Ҳамма учрашувга қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, бу сафаргисига ҳам шундай ва янада кўпроқ масъулият билан тайёрланяпмиз.

- Дарвоқе, “Бунёдкор”га қарши ўйиндаги чиройли голингиз барчамизни ёдимизда сақланиб қолди. Ўша голингизга қандай таъриф берасиз? Масалан, фаолиятингиздаги энг чиройли голингизми?

- Худога шукр, ўзим учун ҳам яхши бўлди. Фаолиятим давомидаги энг чиройли голларимдан бири десам ҳам бўлади. Муҳим голларни ҳам кўп урганман. Ҳозирча чиройлироғи буниси. Ўзим учун энг керакли учрашувдаги энг муҳим гол деб ҳисоблайман. Чунки ўшанда биз 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик.  

- “Ал-Аҳли” билан учрашувда ҳам гол уришингизга ишнаётгандирсиз-а?!

- Балки битта, балки иккита гол ҳал қилар. Гол барибир ғалабага олиб келади. Голни мен ураманми ёки бошқасими, фарқи йўқ. Лекин рақиб дарвозасини ишғол этишга ҳаракат қиламан. Жамоамизнинг ғалабасига ҳисса қўшишга бор кучим билан ҳаракат қиламан.

- "Андижон"га ОЧЛ 2 мусобақасининг гуруҳ босқичидаги охирги ўйини ҳисобланади. “Ал-Аҳли”га қарши Андижондаги учрашувдан кейин рақиб борасида қандай таассуротлар қолган? Айтайлик, қатарликларни плюс ва минус томонлари нимада?

- Уларни деярли барча нуқталари кучли, аммо бизда ҳам кучли Фақат рақибда бироз тажрибалироқ. Шунга қарамай, улар билан ўйнаса бўлади. Биздан икки-уч баробар устун жойи йўқ. Чунки биз Қатарга ғалабага ишониб борамиз. Кўрдинглар, ўз уйимизда 0:0 ўйнадик. Балки ўшанда ҳам ютишимиз мумкин эди. Бизда бир қанча имкониятлар бўлган. Қатарга юқори кайфиятда бориб, яхши натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Бу охирги ўйин ва биз учун финал. Ютсак кейинги босқига чиқамиз, дуранг ҳам бизни қониқтирмайди. Бунгача 5 та ўйинда дуранг ўйнадик, аммо ютадиган ўйинларимиз ҳам бўлган. Масалан, ўз уйимизда “Аркадаг”га қарши учрашувда голимизни ҳисоблашмади, хато қилишди. Бизда имкониятлар кўп бўлганди. Ўша учрашувгача биз ҳар 4-5 кунда ўйнаётгандик. “Ал-Аҳли”га қарши ўйингача эса биз анча дам олдик. Худо хоҳласа, Қатардаги беллашувга олдингилардан-да кучлироқ тайёрланиб борамиз. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!