Бекзод Абдураҳмонов клублар ўртасидаги турнирда иштирок этади

Эркин кураш бўйича икки карра Осиё чемпионати ғолиби, икки маротаба Осиё ўйинлари чемпиони, икки бор жаҳон чемпионати совриндори, ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари чемпиони, "Ислом бирдамлик ўйинлари" бронза медали соҳиби ҳамда кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Бекзод Абдураҳмонов, Америка Қўшма Штатларида ташкил этилаётган ажойиб мусобақада иштирок этади.

Яъни, юртдошимизнинг океан ортида машғулотлар олиб борадиган  клуби “NLWC  Nittany lion” ва яна бир машҳур жамоа “Michigan RTC” ўртасида ўзига хос турнир бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа 19 сентябрь куни Пенсильвания штати Стейт Коллеж шаҳарчасида ўтказилади. Ушбу баҳсда юртдошимизга омад тилаймиз!

ббб

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар