
Белал Муҳаммад Шавкат Раҳмоновга қарши жанг қилади!
UFC нинг таниқли шарҳловчиси Жон Аник қозоғистонлик ММА устаси Шавкат Раҳмонов (19-0) ва ярим ўрта вазнда UFC собиқ чемпиони Белал Муҳаммад (24-4-1 N/C) жанги ҳақида хабар берди.
"Кузда аниқроғи, октябрь ойида катта жангни кўрадиганга ўхшаймиз. Белал Раҳмоновга қарши октагонга чиқиши тўғрисида гаплар юрибди. Бу баҳс тез орада расман тасдиқланcа ҳам керак, ахир шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди-ку!" - деди UFC шарҳловчиси.
Эслатиб ўтамиз, Белал май ойида Раҳмоновга қарши курашиши кутилганди, бироқ Шавкат жароҳат олиб, жангдан ечилган эди.
Фикрлар