Белал Муҳаммад: "Хамзат Чимаев Жон Жонсни муаммосиз йиқитди"

  • 20 декабрь, 20:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Белал Муҳаммаднинг фикрича, Хамзат Чимаев бошқа вазнга ўтиши мумкин.

Tecno

"Хамзат Нассуддин Имовов билан жанг қилишни истамайди. Чунки Чимаев Чеченистондан, Нассуддин эса Доғистонлик. Шубҳасиз, улар ўртасида маълум бир тарих бор. Бироқ шу ерда бир савол туғилади: Хамзатнинг кейинги рақиби ким бўлади? Ярим оғир дивизионда дарча очилиши мумкин, чунки Алекс Перрейра тоифасини ўзгартирмоқчи эканини айтяпти. Агар шундай бўлса, биз Чимаев ва Иржи Прохазка ўртасидаги тўқнашувни кўришимиз мумкин. Бу жуда томошабоп бўларди, деб ўйлайман. Яна Хамзатнинг кураши шу қадар зўрки, агар ўзи  хоҳласа, оғир вазнга ҳам кўтарила олади. Биз яқинда унинг Жон Жонсни ҳеч қандай муаммосиз йиқитганини кўрдик", - деди Муҳаммад.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев "UFC 319" турнирида Дрикус дю Плессини ҳакамларнинг якдил қарорига кўра енгиб, ўрта вазнда UFC чемпионига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!