Беларусь чемпионати. Бугунги ғалаба легионерларимиз жамоасини пешқадамга айлантириши мумкин

Беларусь Олий лигаси 25-тур ўйинлари бугундан старт олади.

Эътиборлиси, легионерларимиз Бобир Абдиҳолиқов ҳамда Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилаётган "Энергетик-БГУ" клуби айнан бугун ўз учрашувини ўтказади. Минскликлар "Славия Мозирь" майдонига сафар уюштиради. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олиши режалаштирилган.

Ушбу учрашувда зафар қучиш орқали меҳмонлар турнир жадвали пешқадамига айланиб олиши мумкин. Айни пайтда 3-ўринда бораётган "Энргетик" ҳисобида 45 очко мавжуд. 10-поғонадаги "Славия" 29 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!