Беларусь клуби андижонлик футболчини таништирди
Яқинда Беларуснинг “Энергетик-БГУ” сафига ҳамюртимиз Дониёр Абдуманнопов қўшилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Клуб расмий сайти бу хусусида маълумот берди, унда шундай дейилади:
“Шахзод Убайдуллаев ва Бобур Абдухолиқовдан сўнг, бизнинг клубга ўзбекистонлик яна бир футболчи келиб қўшилди. Бу 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманноповдир.
У 2000 йил 12 октябрь куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманида дунёга келган. Илгари у туғилиб ўсган Андижон шаҳри жамоасига бизнинг футболчилар – Владислав Васильев ва Василий Совпель ижара асосида ўйнаш учун келганликларини қўшимча қилиш жоиз.
Таъкидлаш керакки, 2019 йилнинг ёзида Абдуманнопов иккинчи жамоадан асосий клубга жалб қилинган. Ўтган икки йил давомида Абдуманнопов “Андижон” сафида 28 учрашувда иштирок этиб, ҳисобига 3 та гол ёзибга қўйишга муваффақ бўлган. Дониёр “Энергетик-БГУ” сафидаги дебютини Беларусь Кубоги доирасида “Неман” жамоасига қарши беллашувда нишонлади. “Энергетик” сафига хуш келибсан, Дониёр!”
Фикрлар