Бельгия терма жамоаси сардори иккита учрашувни ўтказиб юборади

Бельгия терма жамоаси сардори Венсан Компани жароҳати сабабли ЖЧ-2018 турнири гуруҳ босқичи иккита учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда терма жамоа устози Роберто Мартинес маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Компани 2 июн куни Португалия терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида жароҳат олган. Шунингдек, ҳимоя Томас Вермален соғайиш жараёнини бошдан кечирмоқда.

Бельгия термаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидаги илк учрашувни Панамага қарши ўтказади. Ўйин 18 июн куни Сочида бўлади. Бельгияликлар пшунингдек, гуруҳда Тунис (23 июн, Москва) ва Англия (28 июн, Калининград) термалари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!