Беллингем Чемпионлар лигасида рекордни янгилади
Номини тарихга ёзди
Беллингем учун тарихий ўйин
«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Лига чемпионати умумий босқичи 4-турида «АЕК»ка қарши ўйинни асосий таркибда бошлади. Учрашув ҳозирги дақиқаларда давом этмоқда.
Мазкур ўйин англиялик футболчи учун тарихий аҳамият касб этди. Беллингем Лига чемпионати тарихида 60 та ўйинда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Унгача бу рекорд «Реал» собиқ дарвозабони Икер Касильясга тегишли эди.
Жуд Беллингем ўзининг 60-ўйинини 23 ёш ва 128 кунлик пайтида ўтказди. Икер Касильяс эса Лига чемпионатида 60-учрашувини 23 ёш ва 167 кунлик ёшида ўйнаган эди.
Изоҳлар (0)