Беллингем “Реал”нинг энг катта муаммосини айтди

“Реал” етакчиси Жуд Беллингем жамоа мвсум бошида тўқнаш келган энг катта муаммо нимада эканини аниқ тушунтириб берди.

- Биз ўйинга қайта мослашишга қийналяпмиз. Тони Крооснинг йўқлиги ўйин ритми ва ҳаракатларимизга таъсир ўтказяпти.

Тони ўзига хос ўйинчи эди ва унинг ўрнини босиш имконсиз.

Биз бу муаммога бошқа ечим топишимиз, майдон марказидаги бўшлиқни қаедай тўлдиришни ҳал қилишимиз талаб этилади, - деди Жуд Беллингем.

Марказий ярим ҳимоячи Тони Кроос ёзда профессионал фтболчилик фаолиятини якунлади. “Реал”га 2014 йили келган немис футболчиси мадридликлар учун 464 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол ва 98 та ассист муаллифи бўлган.

Бош мураббий Карло Анчелотти ва клуб раҳбарияти илтимосига қарамай, Тони Кросс жамоа билан янги шартнома тузмади ва бутсасини михга илди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!