"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Европа грандлари орасида талаш бўлмоқда. 

"Marca" нашри тарқатган хабарга кўра, "Реал" катта эҳтимол билан инглиз вундеркинди учун курашдан деярли чиқди. Бунга "асаларилар" раҳбарияти талаб қилаётган катта маблағ сабаб бўлган.

Манбага кўра, дортмундликлар ўз футболчисини 150 миллион евродан камига сотмоқчи эмас, "қаймоқранглилар" эса бу пулни тўлашга қодир бўлмаслиги тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ, 19 ёшли футболчига "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" жамоаларидан қизиқиш борлиги маълум қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!