Бен Арфа яна АПЛга қайтиши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Хотам Бен Арфа яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 30 ёшли франциялик футболчи бундан аввал "Ньюкасл" ва "Халл Сити" жамоаларида ҳам тўп сурган.

Бен Арфанинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)