Бен Аскрен: "Камару Усмон Ислом Махачевга қарши жангга лойиқ эмас"

  • 25.12.2025 16:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Америкалик ММА устаси Бен Аскрен нигериялик Камару Усман ва россиялик Ислом Махачев ўртасидаги баҳсга муносабат билдирди.

Tecno

"Усман ҳақиқатан ҳам Махачев билан жангга лойиқ эмас. Тўғри, у узоқ вақт давомида чемпионликни сақлаб турди, бироқ ўшандан бери анча вақт ўтди. Камару бир неча бор мағлубиятга ҳам учради. Менимча, ярим ўрта вазн тоифасидаги бошқа йигитлар чемпионлик имкониятини қўлга киритиш учун етарлича ҳаракат қилишди", - деди Аскрен.

Эслатиб ўтамиз, Усман "UFC on ESPN 69" турнирида Хоакин Баклини ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!