"Бенфика" бразилиялик футболчини ижарага олади

“Бенфика” Хитойнинг “Цзянсу Сунин” клубидан Рамиресни ижарага олмоқчи.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра жамоалар ушбу келишув борасида деярли якуний қарорга келишиб бўлишган. Унга кўра 31 ёшли бразилиялик футболчи Португалия гранди билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 3 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Рамирес «Цзянсу Сунин» клубига 2016 йил «Челси»дан кўчиб ўтган эди.

Маълумот учун, “Бенфика” Рамиресга бегона эмас. Боиси, у 2009-2010 йилларда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!