Бензема 28 йил ичида "Барселона"га қарши ўйинда хет-трик қайд этган биринчи "Реал" футболчиси бўлди

Испания кубоги ярим финалининг жавоб ўйинида "Реал" "Барса" устидан йирик ғалабага эришиб (4:0), финал йўлланмасини қўлга киритди. "Қаймоқранглилар" ҳужумчиси Карим Бензема "Камп Ноу"да рақиб дарвозасига уч марта гол киритди.

"The Athletic" нашри хабарига кўра, Бенземанинг мазкур хет-триги "Реал" футболчилари учун "Барселона"га қарши 1995 йилдан буён биринчиси бўлди. Ўша йили Иван Заморано каталонияликларга қарши баҳсда уч маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" Испания кубоги финалида "Осасуна" билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!