Бензема
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Карим Бензема кеча Мюнхенда Audi Cup турнирининг 3-ўрни учун кечган "Фенербахче"га қарши баҳсда қўлга киритилган ғалабадан сўнг мухлисларни хотиржам бўлишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” бунгача ўтказилган 4 та ўртоқлик учрашувидан 3 тасида мағлуб бўлган эди.

“Буларнинг ҳаммаси шунчаки мавсумолди тайёргарлик эканлигини эслатиб ўтмоқчиман. Биз жуда кўп ишлаяпмиз. Мен мухлислардан жамоага ишонишларини сўраб қоламан. Бизга уларнинг қўллаб-қувватлашлари керак”, - дейди франциялик тўпурар.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Ла Лигадаги илк учрашувини 17 август куни сафарда “Сельта”га қарши ўтказади.