Бензема: "Реал" тез орада яна аввалги даражасига қайтади

"Реал" Мадрид форварди Карим Бензема жамоасининг яна муваффақиятли ўйинлари қайтишига ишонмоқда.

“Мен ва жамоанинг барча аъзолари ўзларини ажойиб ҳис қилишмоқда. Бизнинг ўйинларимиз яхшиланиб боради ва “Реал” тез орада ўзининг аввалги даражасига қайтади.

Октябрь ойида бизни 3 та муҳим ўйин кутмоқда. Жамоа эса уларнинг ҳаммасига жанг қилишга тайёр”, - дейди франциялик футболчи.

Маълумот учун, "Реал" октябрь ойида Ла Лигада "Мальорка" ва "Барселона"га қарши, ЕЧЛда эса "Галатасарой"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!