Бензема Роналдуни ортда қолдирди

Бу учрашув франциялик форвард  учун мадридликлар сафидаги 439-ўйини бўлди. Шу тариқа, клуб тарихида энг кўп ўйин ўтказган хорижлик футболчилар орасида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Бензема бу борада 438 та учрашувга эга бўлган Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Маълумот учун, Карим 2009 йилдан буён "қироллик клуби" сафида тўп тепиб келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)