Бенземанинг борар манзили аниқ бўлди

“Реал” ҳужумчиси Карим Бенземанинг собиқ агенти Карим Жазирий франциялик футболчи фаолиятини қаерда давом эттиришини маълум қилди. Унинг гапларига қараганда, 33 ёшли тўпурар ўзини тарбиялаган “Лион”га қайтади.

- Карим Бензема “Реал”да ҳар бир футболчи орзу қиладиган нарсаларга эришди. Унинг бош мураббий, жамоадошлари ва мухлислар билан илиқ муносабатларини инобатга олиб, Мадридга кетишига ишониш қийин.

Лекин Бензема “Лион”ни тарк этганидан бери, унинг асл мақсади битта – “Лион”га қайтиш бўлиб қолган. Карим “Лион” билан Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмагани унга армон бўлиб қолган. “Реал”ни Жозе Моуриньо бошқарган пайтда унинг португалиялик мутахассис билан муносабати яхши эмасди. Ўшанда менга “Лион”га қайтишини айтганди. Бироқ, Мадридда қолишига кўндирган эдим.

Ҳозир ҳам у “Лион”га қайтишни ўйлаб юрганига аминман. Қачонки, “Реал”дан кетишга қарор қилса, собиқ жамоасига боради, - деди Карим Жазирий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!