Берлускони:

Италия собиқ бош вазири ва “Милан” клуби собиқ президенти Сильвио Берлускони нима сабабдан жамоасини хитойлик инвесторларга сотиб юборганини очиқлади.

“Бундай қарорни қабул қилиш биз учун оғир эди, бироқ, ортиқ бу зайилда давом эта олмасдик. Нефт ишлаб чиқарувчилар футболга кириб келишгач, футбол монополияга айланиб қолди. “Милан”ни яна аввалги ўрнига қайтариш учун эса қимматбаҳо футболчиларни сотиб олиш ва уларга катта маош тўлаш керак эди. Шу боис мен хитойлик жентелменга жамоани сотишга мажбур бўлдим. Чунки, айнан у жамоага 250 млн евро сармоя киритишга, улкан трансферларга қўл уришга ва “Милан”ни яна аввалгидек кучли қилишга ваъда берди. Лекин ёзда амалга оширилган трансферлар бу алоҳида мавзу”, - дейди Берлускони.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” А Сериянинг ўтган 11 туридан сўнг мусобақа жадвалида 8-поғонада бормоқда.