Бернардески бугун “Ювентус” учун тиббий кўрикдан ўтади
Ads

Италиянинг “Фиорентина” жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески “Ювентус”га ўтишга яқин турибди.

23 ёшли футболчи бугун тонгда Туринга етиб келди ва эндиликда “кекса синьора” учун тиббий кўрикдан ўтади.

Илгарироқ, “Фиорентина” Бернардески учун “Ювентус”дан 40 млн евро олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бернардески “Ювентус” билан беш йиллик шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши эса 4 млн еврони ташкил этади.