Бернарду Силва: Агар "Ливерпул"га ютқазсак, кейин уларга етиб олишимиз жуда қийин бўлади

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва эртага АПЛнинг 21-турида "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз ҳозир жуда катта босим остидами. Чунки, агар ушбу баҳсда имкониятни бой берсак, кейин “Ливерпул”га етиб олишимиз жуда қийин бўлади. Шу сабаб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ҳозир пешқадамдан 7 очко ортда қоляпмиз. Бизнинг олдимиздаги асосий вазифа уни 4 очкога етказиш. “Ливерпул”га босим ўтказишимиз керак”, - дейди португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!