Бернарду Силвага суперклуб жами уч йиллик шартнома берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Атлетико” клуби мавсум якунида “Манчестер Сити”ни тарк этадиган ярим ҳимоячи Бернарду Силва билан шартнома имзолашни мақсад қилган.

Португалиялик футболчининг ўзи ҳам мадридликлар томонидан бўлаётган қизиқишдан мамнун. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Атлетико” Бернардуни Антуан Гризманнга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Мадрид клуби 31 ёшли футболчининг агенти билан музокараларда олдинга силжиди.

“Матрасчилар” Бернарду Силвага икки йиллик шартнома таклиф қилишга ва уни яна бир мавсумга узайтириш имкониятини беришга тайёр.

Жорий мавсумда португалиялик футболчи барча мусобақаларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!