Беш инглиз клуби Франция терма жамоаси дебютантини сотиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоасига яқинда чақирилган дебютант ҳужумчи Эстебан Леполь атрофида Европа клубларининг қизиқиши кучаймоқда. Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Маълумотларга кўра, 26 ёшли форвардни Англия премьер-лигасининг бешта клуби диққат билан кузатмоқда. Улар орасида «Брентфорд», «Эвертон», «Астон Вилла», «Лидс» ва «Брайтон» каби жамоалар бор.

Франция томони Лепольни сотиш орқали 50–60 миллион евро атрофида даромад олишни режалаштирмоқда. Ҳозирда футболчи тўп суриб келаётган «Ренн» клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсум Франция чемпионати доирасида Эстебан Леполь бешта ўйинда майдонга тушиб, учта гол муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!