Бешта суперклубдан таклиф олган Холанд қай бирини танлайди?
Бундеслига вакили “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд бир пайтнинг ўзида бешта суперклубдан таклиф олди.
Маълумотларга қараганда, Дортмунддан кетишга ҳозирланаётган норвегиялик тўпурарга ПСЖ, “Барселона”, “Реал”, “Манчестер Сити” ва “Бавария” жиддий қизиқиш билдирмоқда ва ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Холанднинг ўзи Испания чемпионатида тўп тепишни орзу қиляпти. Бироқ, молиявий томондан испан клублари ПСЖ ва Англия клублари билан рақобалаша олмайди. “Бавария” эса футболчиларга катта маош тўлашга кўникмаган.
Ҳозирча, Холанд келажаги ҳақида бир қарорга келгани йўқ. 22 ёшли ўйинчи жорий мавсумда Бундеслигада 14 та ўйинда қатнашиб, 16 та гол урди ва бешта голли пас узатди.
Фикрлар