"Бетис" Моуриньо шикоятига жавоб берди
Севильянинг «Бетис» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Испания чемпионати тўртинчи туридан ўрин олган учрашувда мадридлик «Реал» устидан қозонилган минимал ҳисобдаги ғалабадан (1:0) сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.
«Мен жамоам майдонда қўпол ўйнади, деб ўйламайман. Ғалабани ҳеч қандай ҳолатда ҳакам қарорига боғлаб бўлмайди.
«Бетис» ўз имкониятидан унумли фойдаланди, «Реал» эса бундай қила олмади.
Шу боис натижага ҳакам таъсир кўрсатди, деган фикрга қўшилмайман», – дея Пеллегринининг сўзларини Marca нашри келтиради.
Эслатиб ўтамиз, учрашув якунлангач, «Қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Бетис» футболчилари томонидан қўпол ўйинлар бўлгани ҳақида шикоят қилган эди.

Фикрлар