"Бетис" ўз сафини МЮ ярим ҳимоячиси билан кучайтирмоқчи

Келаси мавсум УЕФА Европа лигасида иштирок этадиган "Бетис" ўз сафини кучайтириш борасида бош қотирмоқда.

The Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда севильяликлар бу борада "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андреас Перейрани ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Хабарларга қараганда томонлар аллақачон бу борада музокараларни бошлаб юборишган.

Маълумот учун, 22 ёшли бразилиялик футболчи сўнгги мавсумларни ижара асосида "Валенсия" ва "Гранада" клубларида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!