Бейл энг яхши мавсумини ўтказяптими?
Бейл “Реал”нинг ушбу мавсумдаги ўйинларида супер натижаларини кўрсатмоқда. У ҳар доимгиданда кучли, ҳал қилувчи ва жамоанинг муҳим бўлаги бўлмоқда.
Унинг узоқ вақт “Сантьяго Бернабеу”да Зинедин Зиданнинг эътиборисиз бир чеккада қолиб кетаётганди.
Афсуски франциялик мутахассиснинг Бейлга нисбатан муносабати унинг ўйинига таъсир қилмасдан қолмади.
Зидан қаторасига учинчи марта Чемпионлар Лигасини ютганидан кейин клубдан кетишини маълум қилганида барча футболчилар, директорлар ва мухлислар ижтимоий тармоқларда бу хабарни шокка тушган ҳолда изоҳлар қолдиришди. Бунга Бейлнинг ўз муносабатини билдирмаганини тушунса бўлади.
Уэльслик футболчи ҳеч қачон Зидан билан тил топиша олмаган. Ҳақиқат шуки, Зидан Бейлга қўпол муносабатда бўлган.
Бошқа футболчилар, айниқса Криштиану Роналду Зиданнинг унга бўлган эътиборидан анча фойдаланган. Бейлга имконият қолдиришмади, унга ўйинини бошқаларга мослаштириш варианти қолди, холос. Энди Роналду кетгач, у майдонда энг муҳим футболчига айланган. У ўзини кўрсатмоқда ва муҳим футболчи эканини ҳис қилмоқда. У буни фақатгина Уэльс термасида бажариб келарди.
Бу унинг ўйинида фундаментал аҳамият касб этади. Тони Кроос ва Лука Модричлар оилалари билан Бейлга яқинроқ бўлишди ва унга ёрдам беришга интилишди. Бироқ “Тоттенхем”нинг собиқ вакили унча киришимли эмас.
Унинг испанчада қийналиши эса ижтимоий томондан ёрдам бермайди. Мадридга келганига беш йилдан ошган бўлсада, у гарчи бу тилни тушунаётган бўлсада ҳамон жамоатчилик олдида испан тилида етарлича мулоқот қила олмайди.
Майдонда эса унинг ажойиб қобилиятларига шубҳа қилмайди.
Унга майдон, вақт ва тўп берилса, томошабоп футболчига айланадию у билан ишлаган аввалги мураббийлар у ўзида ишончни ҳосил қилиши кераклигини айтишади.
Ўзига ишонч эса албатта унга масъулият юклатилиши ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш билан келади. Зизу эса буларни унга бергани йўқ.
Ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида 9 та учрашувда майдонга тушган бўлсада, у атиги уч марта ўйинни асосий таркибдан бошлаган. У “ПСЖ”га қарши дастлабки учрашувда ва финалда “Ливерпуль”га қарши тўлиқ ҳаракат қилди ва ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.
У айниқса майда бўлиб ўтган “Ливерпуль”га қарши финалда асосий таркибда ўйнашга ташна эканлигини барчага намойиш қилди.
У икки муҳим гол урди, шундан биттаси Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг чиройли голлардан бири бўлди. Ҳатто Зиданнинг 2002-йилги “Байер”га киритиган голиданда беназир бўлди.
Ўша учрашувдан кейиноқ Бейл ОАВга жиддий фикрларини баён қилди: “Мен ҳар ҳафта ўйнашим керак, аммо бу мавсумда бир ёки бошқа сабаблар туфайли бу ҳолат амалга ошмади.”
“Мен мавсум стартида беш ҳафталик жароҳат олдим ва шундан кейин сафдаман. Мен ёзда ўтириб агентим билан келажагим ҳақида гаплашиб олишим керак” – дея қўшимча қилганди.
Бу “Реал” билан тўртта Чемпионлар Лигасини ютиб олган футболчидан клуб раҳбарияти томон ўзига хос ултиматум эди.
Бироқ Зиданнинг кетиши барчасини тескарисига бриб юборди. Зидан кетишини маълум қилганидан кейин Бейл унинг клубдаги мақоми ўзгаришини биларди. Жамоа етакчиси Роналдунинг ҳам бироз вақт ўтиб кетиши унга қўшимча эркинлик бағишлади.
Бейлнинг одамлари ва “Реал” ўртасида кечиши кутилган учрашув амалга ошмади чунки бунга энди эҳтиёж қолмади.
Янги мавсумда эса у ўзини “балиқдек ҳис қилмоқда”. У беш ўйинда клуб учун 4 гол ва 3 голли узатмани амалга оширди.
Лопетеги ҳам Бейл клубнинг муҳим бўлагига айлана олишига ишонмоқда. Вингернинг ўзи ҳам нафақат бунданда яхшироқ ўйнаши балки “Реал”нинг янги етакчисига айлана олади.
Зидан ва Роналдунинг клубдан кетиши Бейлнинг “Реал”даги энг супер мавсумини ўтказишига замин ҳозирлади.
Фикрлар