Бэйл жароҳат олиш бўйича шахсий рекордини янгилади

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл тизассидан жароҳат олди ва шу боис у "Эспаньол" ва "Брюгге"га қарши ўйинларни ўтказиб юборди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра уэльслик футболчи “қироллик клуби” сафидаги фаолияти давомида 25-марта жароҳат олди. Айтиш керакки, у “Тоттенхэм”даги 6 йиллик фаолияти давомида 24 марта жароҳат олган эди. Шу тариқа Бэйл жароҳат олиш бўйича ўз рекордини янгилади.

Маълумот учун, Бэйл жароҳат сабаб “Реал”да 90 та, “Тоттенхэм”да эса 120 та ўйин ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!