Бэйл нима сабабдан Хитой клубига ўтмагани маълум бўлди
"Реал" вингери Гарет Бэйл "Цзянсу Сунин" клубига мадридликлар раҳбарияти сабаб кўчиб ўтолмагани маълум бўлди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қиролли клуби” раҳбарияти Хитой клуби 30 ёшли уэльслик футболчининг трансфери борасида уларни қониқтирадиган таклиф билдиришмаган. Мадридликлар Бэйлнинг трансферидан имкон қадар кўпроқ маблағ ишлаб олишни хоҳлашган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бэйл Хитойга етиб боргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, кейинчалик ушбу видео ёлғон экани маълум бўлди.
Энди Бэйл катта эҳтимол билан “Реал”да қолади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар