Бэйл
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби Audi Cup турнирида иштирок этиш учун Мюнхенга йўл олди.

Эътиборлиси, “қиролик клуби” вингери Гарет Бэйл Германияга учиб кетган таркибдан жой олмади. BBC нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли уэльслик футболчининг ўзи ушбу турнирда иштирок этишни хоҳламаган.

Маълумотларга қараганда “Цзянсу Сунин” клуби билан трансфери барбод бўлгач, Бэйл футбол ўйнаш учун руҳий жиҳатдан тайёр эмас.