Бэйл "Реал" машғулотларида иштирок этмади

"Реал" Мадрид клуби вингери Гарет Бэйл жамоанинг сўнгги машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Бироқ, 30 ёшли уэльслик футболчи нима сабабдан машғулотларга қатнашмагани номаълум. Чунки, унинг жароҳат олгани ҳақида расман эълон қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл жорий мавсум “Реал”нинг иккала учрашувида ҳам иштирок этди ва 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Мадридликлар навбатдаги ўйинини 1 сентябрь куни сафарда “Вильярреал”га қарши ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!