Бэйл Роналдодан ўтиб кетди

Испания кубогининг 1/16 финал босқичида "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Унионистас" (3:1) га қарши учрашувда гол уришга эришди.

Уэльслик футболчининг Мадрид сафида барча турнирларда киритган голлари сони 105 тага етди. Бу натижага эришиш учун Бэйлга 246 та беллашув етарли бўлди.

Ярим ҳимоячи "Реал" таркибида 177 та баҳс ўтказиб, 104 та гол урган бразилиялик Роналдони ортда қолдирди. Бэйл 2013 йилдан буён "қаймоқранглилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду мадридликлар тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Португалиялик 438 та баҳсда, 450 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!