Бэйл Хитой клуби билан келиша олмади

  • 24 июль, 2019, 17:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл жорий трансферлар даврида Хитой клубига кўчиб ўтмайди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли уэльслик футболчи "Цзянсу Сунин" клуби билан музокаралар олиб борган, бироқ якунда улар билан маош масаласида келиша олмаган.

Шу тариқа у яна “Реал”да қолиши кутилмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Таъкидлаш керакки, Бэйлнинг айни дамдаги йиллик маоши 17 млн еврони ташкил этади ва у жамоадаги энг кўп маош оладиган футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!