Биласизми, "Қўқон-1912" "Локомотив"ни илк бор мағлубиятга учратди

Бугун Coca-Cola Суперлиганинг 11-тур учрашувлари давом эттирилди. Мавсумни ишончли тарзда ўтказа олмаётган “Локомотив” клуби учун омадсиз ўйинлар давом этмоқда.

Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг “Локомотив” Андрей Фёдоровни бош мураббийликдан истеъфога чиқаришга қарор қилганди. “Локомотив” ёшлар жамоасини бошқариб келаётган Дилшод Нуралиев эса вақтинча бош мураббий вазифасига тайинланганди. Лекин “Қўқон-1912”га қарши беллашувда темирйўлчилар яна мағлубиятга учрашди - 1:2.

Эътиборлиси шундаки, бунгача ушбу клублар ўзаро 10 маротаба куч синашишган бўлиб, унинг бештасида “Локо” ғалаба қозонган ва яна бештасида дуранг қайд этилганди. Кўриб турганингиздек, қўқонликлар ҳали ушбу рақиби устидан ғалаба қозона олмай келаётганди.

Ниҳоят, 11-тўқнашувга келиб Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” “Локомотив”ни таслим этишнинг йўлини топа олди.

Шу тариқа, қўқонликлар темирйўлчиларга қарши учрашувлар тарихидаги ғалабасиз сериясига барҳам беришди. Ўтган йили эса Қўқонда 1:1, Тошкентдаги ўйинда эса 2:2 ҳисобларида дуранг қайд этилган.     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
21/08/2020 22:40
Олга Кукон биз сен билан ОМАД ёр булсин